...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аввал ўзбек, кейин қирғиз, энди эса рус: Истанбул теракти россиянинг қасосими?


11:16, 04.01.2017 Олам
 6 810

Янги йил кечасида юз берган терактда Қирғизистон фуқаросининг айби тасдиқланмади.

Истанбулда Янги йил кеча юз берган терактни содир этганликда гумонланган қирғизистонлик шахс ҳақида маълумотлар тўпланди ва унинг айби тасдиқланмади. Бу ҳақда “Haber7.com” сайти маълумот тарқатди.
 
Турк ОАВлари орқали гумонланувчи-террорчининг суратлари ва видеолари тарқатилганди. Ҳатто, қирғизистонлик фуқаронинг паспорт маълумотлари ҳам эълон қилинганди. Унга кўра, 1988 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси Яҳё Машраповнинг терактга алоқадор эканлиги ҳақидаги гумонлар асоссиз эканлиги аниқланди.
 
ОАВлар орқали тарқалган террорчининг фотосурати билан Яҳё Машраповнинг алоқаси йўқлиги ўз тасдиғини топди.
 
Ижтимоий тармоқлар орқали унинг паспорт маълумотлари тарқалгандан сўнг, Яҳё Машрапов Ўш шаҳри миллий хавфсизлик хизмати вакиллари томонидан сўроқ қилинди ва айби исботланмагач, қўйиб юборилди.
 
Аввалроқ, турк ОАВлари полиция маълумотларига таянган ҳолда терактни уюштирган шахс ўзбек ёки қирғиз эканлигини хабар қилишганди. Уларнинг ислом ниқоби остида ҳаракат қилишгани иддао қилинган. Бу борадаги хабарлар чоп этилганидан сўнг, ижтимоий тармоқлар орқали Туркияда яшаб турган ўзбекистонлик фуқаролар томонидан турли фикрлар билдирилди. Улардан бирида шундай дейилади:
 
“Террорчини ўзбек ёки қирғиз, деб кўрсатиш ғояси остида аслида туркларнинг эмас, террорчиларнинг навбатдаги фитнаси. Бу орқали улар Туркияни террор мамлакатга айлантириш истагида бўлишяпти ва буни пухта режа асосида амалга оширишяпти”.
 
2016 йил 19 декабрь санасида Анқара шаҳрида Россия элчиси Андрей Карлов ҳаётига суиқасд уюштирилган эди. Россия бу воқеа икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказмаслигини маълум қилганди. Туркия ҳукумати эса бу фалокат ортида Европа, хусусан, Германия ёки АҚШ турганига ишора қилганди. Кейинчалик эса элчининг ўлими билан боғлиқ маълумотлар ОАВда ёритилиши тақиқланди.
 
Янги йил кечаси Истанбулда рўй берган теракт Россиянинг интиқоми бўлдими? Ана шу савол кўпчиликни қизиқтиргани табиий. Ижтимоий тармоқлардаги баҳлсарнинг бир учи айнан шу тахминга ҳам келиб тақалмоқда. Аммо бу фикрни инкор этганлар ҳам топилди. Улардан бири Россиянинг алоқаси йўқлигига ишора қилди:
 
“Агар террорчилар Туркияни террор мамлакатга айлантиришни мақсад қилишган бўлса, демак, Хитойдан Европагача бўлган барча туркий халқларни бир-бирига душман қилишлари табиий. Бунда эса улар ўзлари “вояга етказадиган” террорчиларни ҳам ўзлари танлаб олишса, ажаб эмас. Бу режага Россияни ҳам қўшишган. Ҳозир ИШИД таркибида туркияликлар билан бирга осиёликлар ҳам талайгина. Улар Туркияга асосан иш излаб келганларни ўз домига тортишни яхши билишади. Биз, туркий халқлар уларнинг бундай фитналарига қўшилмаслигимиз ва бирдамлигимизни йўқотмаслигимиз лозим”.
 
Бугунги даврнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган терроризмга асосан ёшлар қўшилиб кетмоқда. Бу эса жамиятнинг эртанги ҳал қилувчи кучи бўлган янги авлодни бундай ёвуз кучлар ва ғояларга қарши тарбиялаш ва маънавиятини, онгини юксалтириш бош вазифа бўлиб қолаётганидан дарак бермоқда. Ўзбекистонда бундай ишлар мустақилликнинг илк йиллариданоқ изчил йўлга қўйилганди. Ўшанда дунёда террор деган хавф йўқ эди, АҚШ, Россия, Германия, Туркия, қўйингки, дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатлари Ўзбекистон терроризм масаласини кўтариб, кўзни каттароқ очишга даъват этганда, сафсата эшитгандек ним табассум қилишган эди. Бугунчи, бугун бош қашлаган билан ўтган кунни қайтариб бўлармиди. Бузилган маънавият, издан чиққан тарбияничи? 

Маълумот ўрнида, Янги йилга ўтар кечаси Истанбул шаҳридаги Reina тунги клубида рўй берган терактда 39 киши қурбон бўлди, 69 киши жароҳатланди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Истанбул Теракт Reina 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!