...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автобус ҳалокати: кечиккан қутқарувчилар аҳоли томонидан тошбўрон қилинди


16:52, 29.01.2018 Олам
 9 313

Маҳаллий аҳоли бир неча полиция машиналарини ёқиб юборишди.

Бугун, 29 январь куни Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи ташувчи автобус дарёга қулаб тушди. Бу ҳақда “India Today” нашри хабар бермоқда.
 
Айтилишича, воқеа оқибатида камида 10 киши вафот этган, 7 киши қутқариб олинган.
 
Маълумотларга қараганда, автобус 42 кишига мўлжалланган, аммо ҳозирча воқеа содир бўлган вақтда унинг ичида неча киши бўлганлиги номаълум.
 
Маҳаллий аҳоли қутқарув операциясини ўзлари бошлашган. Полиция ва қутқарувчилар воқеа жойига кечикиб келишгач, аҳоли уларни тошбўрон қилиш орқали ўз норозиликларини билдиришган. Бир неча машиналар ёқиб юборилган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ҳиндистон Автобус ҳалокати ЙПҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!