Бир кун аввал сенатор Стивен Парри ўзининг фуқаролиги бўйича “иккиланаётганини” маълум қилган эди...
Бир кун аввал сенатор Стивен Парри ўзининг фуқаролиги бўйича “иккиланаётганини” маълум қилган эди. Сабаби, унинг отаси Буюк Британияда туғилган ва 1950 йилларда Австралияга кўчиб ўтган.
Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги унинг отаси шу ерда туғилганлиги туфайли Стивен Паррини Британия фуқароси эканлигини тасдиқлади. У Сенат президенти сифатида истеъфо эълон қилишини маълум қилди ва ўз ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди.
Хабарда айтилишича, Стивен Паррининг ўрнини Австралиянинг собиқ туризм вазири Ричард Колбек эгаллаши мумкин.