...
МЕНЮ
ONLINE TV

Атлантика океанида янги тўлқин рекорди ўрнатилди


11:35, 14.12.2016 Олам
 3 129

“Бу биз қайд этган энг баланд тўлқиндир ва бу жуда ажойиб”, дейди мутахассислар.

Атлантика океани шимолий қисмида энг баланд тўлқин қайд этилди. Буюк Британия ва Исландия ўртасидаги ҳудудда кузатилган тўлқин баландлиги 19 метрга етди ва жаҳондаги илк энг катта тўлқин, деб топилди. Бу ҳақда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти хабар берди.
 
Бундан аввалги тўлқин рекорди 18,275 метрни ташкил этганди ва 2007 йил 8 декабрда айнан шу ҳудудда қайд этилганди.
 
Янги рекорд эса АҚШ, Буюк Британия, Канада в Испания олимлари томонидан махсус ўлчов асбоби орқали тасдиқланди ва рўйхатга олинди.
 
“Бу биз қайд этган энг баланд тўлқиндир ва бу жуда ажойиб”, дейди мутахассислар.
 
Бундай хулоса метеорологик ва океан тадқиқотларининг долзарблигини кўрсатади. Прогнозлар орқали эса денгиз соҳасидаги турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мумкинлигини таъкидлаган олимлар тўлқинлар баландлигини ўлчашда замонавий спутник технологиялари яхши самара бераётганини айтиб ўтишди.
Дурдона Расулова

Теглар:Атлантика океани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!