Руслан Нуриддинов даст кўтариш баҳсларида 191кг натижа кўрсатди.
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов даст кўтариш баҳсларида 191кг натижа кўрсатди ва энг яхши кўрсаткич билан биринчи ўринда кетаётган эди.
Шундан сўнг силтаб кўтариш баҳсида Руслан Нуриддинов 230 кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 421 кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига олтинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу олтин медаль ўзбекистонлик оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади.
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов