-66кг вазн тоифасида ўзбек полвонлари ўзаро курашадилар.
Жумладан, Руслан Бўриев Хитой Тайпейи вакили Хаоченг Чангни мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Бундан ташқари, Маъруф Ғайбуллоев эронлик рақибидан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Демак, -66кг вазн тоифасида ўзбек полвонлари ўзаро курашадилар.
Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг яна тўрт курашчи гиламга чиқади.
+90кг: Муҳсин Ҳисомиддинов – Мансур Сарвари (Афғонистон)
+90кг: Нурбек Тўраев – Жафар Паҳлавонижагҳар (Эрон)
-52кг: Гулнор Сулаймонова – Малапрабҳа Ядҳав (Ҳиндистон)
-52кг: Ойсулув Абдумажидова – Пински Балҳара (Ҳиндистон).
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов