...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ашин Виратҳу ким? У Мьянманинг “бин Ладени”ми?


15:44, 04.09.2017 Олам
 6 473

Мьянмадаги мусулмонларга қарши бўлган “969 ҳаракати” раҳбари Ашин Виратҳу яширин кучлар томонидан молиялаштирилмоқда.

Дунё ҳамжамияти бугун Мьянмадаги роҳине мусулмонлари тақдиридан хавотирда.
 
Дунёнинг турли минтақаларида этник ва диний низолар кучайиб бормоқда. Мьянмадаги буддавий аҳоли ва роҳине мусулмонлари ўртасида бўлиб ўтаётган чигал вазият ҳам этник ва диний низоларнинг бир кўринишидир.
 
Жануби-шарқий Осиёда жойлашган Мьянма давлатида яшовчи роҳине (араканлик) мусулмонларининг ислом динига ўтиши ҳақида икки хил фараз мавжуд.
 
Биринчи, Роҳине мусулмонлари милодий XIII асрда мусулмон савдогарлари орқали ислом динини қабул қилган маҳаллий аҳоли.
 
Иккинчи фаразга кўра, Буюк Британия мустамлакаси даврида Мьянмага қочиб ўтган бенгал халқи эканлиги айтилади.
 
Мамлакатда бошланган этник қарама-қаршилик сабаб бугун мусулмон роҳинелар Мьянмадан бош олиб чиқиб кетмоқда. Бу каби зиддиятларни юзага чиқариш остида айрим яширин кучлар минтақадаги ўз манфаатларини амалга оширмоқда.
 
Мьянмадаги “969 ҳаракати” раҳбари Ашин Виратҳу ҳам яширин кучлар томонидан молиялаштирилиб, Мьянмадаги буддавий аҳолини роҳине мусулмонларига қарши гиж-гижлаб келмоқда.
 
Ашин Виратҳу Мьянмада йиллар давомида маҳаллий мусулмонларга қарши тазйиқ ва куч ишлатиш ғоясини тарғиб этиб келади.
 
Манбаларда берилган маълумотга таянадиган бўлсак, у 1968 йилда туғилган. Буддавийлик дини роҳибидир. Виратҳу мусулмонларни ўзига ва Мьянма халқига душман деб ҳисоблайди.
 
Ашин Виратҳу қайсидир маърузасида радикал буддист эканлигидан фахрланишини айтиб, ўзини “Мьянмарнинг бин Ладени” деб эътироф этади.
 
Ҳақиқатдан ҳам Мьянмада юзага келган бугунги вазият хорижий ОАВ тарқатган хабарларга мос бўлса, дунё ҳамжамияти бу муаммони ҳал этмоғи лозим бўлади. Зеро инсон тақдири, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳеч бир ерда топталиши керак эмас.
 
Маълумот учун, бундан олдин ҳам Мьянмада яшовчи роҳине мусулмонлари ҳукумат ҳарбийлари ва маҳаллий буддавий аҳоли томонидан ўлдирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Мьянма Роҳине 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!