...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбелик фуқаро террорчилар рўйхатига тушиб қолганини кўриб, полицияга арз қилди


10:40, 13.06.2016 Олам
 5 276

Фуқаро ёлғон маълумот тарқатган шахслардан узр сўрашларини талаб қилмоқда.

Қозоғистоннинг ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида 5 июнь куни амалга оширилган террористик ҳаракатлардан сўнг, бир қатор террорчилар махсус операциялар вақтида йўқ қилинди. Ақтўбе фуқароси Данияр Уайсов ўзини ушбу операциялар чоғида йўқ қилинган террорчилар рўйхатида кўриб, полицияга ижтимоий тармоқ орқали видеомурожаат юборди. Бу ҳақда “Ren.tv”  нашри хабар бермоқда.

Видеомурожаатда у ўзи ҳақидаги бу даҳшатли хабардан ҳайрон қолгани, тирик экани ва у террорчи эмаслигини баён қилган.
 
Унда шундай дейилади:
“Хурматли қозоғистонликлар, мен Уайсов Данияр Рамазан ўғли Ақтўбе фуқаросиман. 12 июнь куни барча ОАВ ва интернет тармоқлари орқали полициянинг берган хабарларида менинг ҳам 5 июнь куни содир этилган террористик ҳаракатларда иштирок этган террорчи эканим ва ўлганим борасида хабар тарқатилди. Мен ушбу ёлғон ахборотни тарқатган шахслардан узр сўрашларини ва менинг тирик эканимни тасдиқлашларини талаб қиламан”.
 
Мазкур мурожаатга на полиция ва на ҳукумат вакиллари жавоб бергани йўқ.
Умида Якубова

Теглар:Ақтўбе Теракт Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!