Энг ёмони, ушбу газланган сувдан 3 ёшли болакай ичган
АҚШда истиқомат қилувчи Грейвслар оиласи набирасига сотиб олиб берган Dr. Pepper газланган суви ичидан катта каламуш борлиги аён бўлди.
Воқеа шу йилнинг 8 майида бўлиб ўтган. АҚШнинг Кэти шаҳарчасида истиқомат қилувчи Жон Грейвс Dr.Pepper номли газланган сувни набирасига сотиб олиб берди. Дастлаб, газланган сувни харид қилиш вақтида пластмасса идиш ичидаги каламуш борлигини ҳеч ким сезмаган. Чунки унинг ранги тўқ сариқ-жигар ранг тусда. Болакай машина ичида автоўриндиқда ўтирган ҳолда газланган сувдан ичган.
Эрталаб тонгда, идишдаги газланган сувни ичиш учун қўлига олган Жон идиш ичида ниманингдир сузаётганини сезиб қолади. Бу ҳажми жиҳатидан анча катта бўлган каламуш бўлиб чиқди.
Грейвслар оиласи бу сувдан набиралари Кейданнинг ичганини билишарди, шу сабабли улар жуда кўрқиб кетишди ва Кейданни зудлик билан педиатр кўригига олиб боришди. Шифокор болакай қон ва пешоб таҳлилларини топшириши лозимлигини айтди. Айни вақтда Грейвслар оиласи Dr.Pepper газланган сув ичидаги суюқлик ва “меҳмон” билан бирга экспертизага бериш ниятидалар.
Dr.Pepper сотиб олинган дўкон эгаси ушбу газланган сувлар унинг дўконига қадоқланган ҳолда келтирилишини, каламуш идиш ичига фақат ишлаб чиқариш жараёнидагина кириб қолган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Грейвслар эса набираларининг саломатлигидан хавфсираган ҳолда шахсий текширув ўтказишмоқчи.
“Мен каламушни текширувга бермоқчиман. Унинг қаердан келиб қолганини, оғзи тор бу идишга у қандай тушиб қолганини билишим керак. Бундан ташқари биз яқин келажакда бизни қандай тиббий хавф кутаётганини ҳам билишимиз лозим”, дейди Жон Грейвс.

Умида Якубова