Санкция неча йил амал қилиши аниқ белгиланмаган.
Кеча, 20 сентябрь куни АҚШ ҳукумати Хитойга Россиядан жанговар самолётлар ҳамда ракета қуролларини сотиб олганлиги учун янги санкциялар жорий қилди.
АҚШ Давлат департаментининг баёнитига кўра, санкциялар Россиянинг асосий қурол экспорт қилувчи “Рособоронекспорт” компанияси билан ҳамкорлик қилгани учун Хитой ҳарбий ускуналар ишлаб чиқариш департаменти ва унинг раҳбари Ли Шангфуга қўйилган.
Санкциялар 2017 йилда 10 та СУ-35 жанговар самолёт ва 2018 йилда С-400 ҳарбий ракета тизимига тегишли ускуналарни сотиб олганлиги учун қўйилган. Улар Лининг АҚШ молиявий тимизидаги ҳар қандай аралашувига нисбатан тўсиқ қўйишди.
Трамп маьмурияти, шунингдек, яна 33 нафар шахсни қора рўйхатга туширганлиги ҳақида маьлумот берди.
Эслатиб ўтамиз, Оқ уй Москвага 2016 йил АҚШда бўлиб ўтган Президентлик сайловларига аралашганлиги учун санкциялар эьлон қилган эди.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов