...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда ўзбекистонлик Дониёр Абдумажитовни отиб кетишди


09:04, 26.08.2017 Олам
 11 104

Дониёрнинг оиласига кўмак бериш учун Gofoundme.com сайтида жамғарма ташкил этилди.

АҚШ вақти билан 24 августдан 25 августга ўтар кечаси тахминан соат 1:40 ларда АҚШнинг Теннеси штатида ўзбекистонлик фуқарони ўз машинасида ўқотар қурол ёрдамида отиб кетишди.
 
Нэшвилл шаҳарчасида пицца ташувчи бўлиб ишловчи 40 ёшли Дониёр Абдумажитов бош қисмидан ўқ отар қуролдан олган жароҳати туфайли “Vanderbil Hospital” шифохонасига олиб келинган. Бу ҳақда ишончли манбаалар хабар берди.
 
Номаълум шахслар буюртмаларни амалга ошириб юрган Дониёрнинг бош қисмига ўқ узган ва воқеа жойидан ғойиб бўлган. Ҳозирги пайтда Д.Абдумажитовнинг аҳволи оғир эканлиги хабар қилинмоқда. Штат полицияси воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
 
Маълумот учун, Д.Абдумажитов “Green card” лотореяси орқали жорий йилнинг июнь ойида АҚШга оиласи билан келган. У оилали, тўрт нафар фарзанди борлиги маълум.
 
Дониёрнинг оиласига ёрдам бериш учун жамғарма ташкил этилган. Ҳозиргача жамғармага 413 кишидан 26 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ келиб тушган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Дониёр Абдумажитов #Helpdoniyor 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!