...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Суриядаги курдларни қуроллантирмоқда


16:52, 16.01.2018 Олам
 2 858

Бу қуроллар суриялик курдлар яшайдиган Африн маъмурияти ҳудудида эканлиги таъкидланмоқда.

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлари вазири Сергей Лавровнинг АҚШ Сурияни бўлиб ташлашдан манфаатдорлиги тўғрисида баёнот бергани ҳақида хабар берилган эди. 

Амалда ҳам худди шундай бўлиб чиқаяпти. АҚШ Суриядаги курд миллатига мансуб кўнгиллилар гуруҳларига ҳаводаги нишонларни йўқ қилиш учун фойдаланиладиган кўтарма зенит-ракета мажмуаларини берган.
  
ОАВнинг хабарига кўра, бу “махфий келишув”га биноан амалга оширилган. Келишувда АҚШ эксклюзив тарзда иш олиб борган, яъни бу воқеаларга АҚШ бошчилигидаги коалициянинг алоқаси йўқ. Мажмуаларни ўтган ҳафтада беришган. Бу қуроллар суриялик курдлар яшайдиган Африн маъмурияти ҳудудида эканлиги таъкидланмоқда. 

Ҳозирги вақтда қуроллар “Сурия демократик кучлари”нинг жанговар қаноти ҳисобланган Халқ мудоффаси гуруҳи вакиллари қўлида. Бундай эксклюзив келишувлар билан АҚШ маъмурияти Туркия давлати раҳбариятининг кескин норозилигига сабабчи бўлади. Чунки, айнан Туркия “Сурия демократик кучлари”ни ўзининг асосий душмани сифатида билади.  

Теглар:Сурия Кудрлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!