Россияга қарши қўлланиладиган чоралар шу ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.
Россияга қарши қўлланиладиган чоралар шу ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.
Барак Обама маъмурияти, шунингдек, Россияга қарши киберҳужум ҳам уюштириши мумкин. Бундан мақсад эса махфий операциялар ҳақида маълумот тўплашдир.
АҚШда 2015 йилда хориждан қилинган кибурҳужумга қарата жавоб бериш ҳуқуқини берувчи қонун кучга кирган. Аввало, АҚШ сайловларга ҳақиқатан ҳам Россия аралашганини исботловчи далил тақдим этиши лозим.
2016 йил июль ойида АҚШ демократик партиясининг серверлари ҳакерлар ҳужумига учраганди. Ўшанда Ҳиллари Клинтон бунга Россияни айблаганди.
Октябрь ойида эса АҚШ ҳукумати расман Россияни президент сайловига аралашганлик ва Америка партиялари почталарига ҳужум уюштирганликда айблади. Ўз навбатида, Кремль бундай айбловни рад этди.
10 декабрь куни АҚШ марказий разведка бошқармаси Россия президент сайловида Дональд Трампнинг ғалабасини таъминлаш учун ёрдам кўрсатгани ҳақида хулоса қилди. Кремль спикери Дмитрий Песков бу ҳолатга “асоссиз айблов”, дея таъриф берди.