АҚШ лазер қуроллари таҳдидидан хавотирдалигини билдирди.
АҚШ Қуролли Кучларининг Стратегик қўмондонлиги бошлиғи генерал Жон Хайтен Россия ва Хитой ҳарбий кучларининг янги қуроли юзасидан баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Россия ва Хитой ҳамкорликда АҚШнинг космосдаги ҳарбий объектларига қарши йўналтирилган қудратли қурол ишлаб чиқмоқда.
АҚШ мудофаа вазирлигининг расмий сайтида Москва ва Пекин 20 йилдан буён АҚШ нима қилаётганини кузатиб келаётгани ва Ерда жойлаштирилувчи ва космосдаги жисмларга ҳужум қила олувчи қуролни лойиҳалаштирмоқда ва синовдан ўтказаётгани айтилган.
Пентагон вакили Калифонияда бўлиб ўтган Reagan National Defense Forum маросимида билдирган сўзларига қараганда сирли қурол лазер қуроли бўлиши мумкин.
Хайтен АҚШ сунъий йўлдошларини мудофаа тизимлари билан таъминланиши ва бўлажак рус-хитой ҳужумига тайёрланиши зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ, Россия ва Хитой БРИКС йиғилишида космосда қуролларни жойлаштиришни олдини олиш бўйича келишув лойиҳасини тақдим этган эди.
Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, бугунги кунда космосда халқаро можароларни тартибга солиш бўйича ягона ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги, космосда қуроллар жойлаштиришни таъқиқламайди. Шу сабабли кўплаб мамлакатлар томонидан космосдан тинчлик мақсадларида фойдаланиш ва тадқиқ этиш бўйича ягона норматив ҳужжатни қабул қилиш таклиф этилмоқда.

Зоҳиршоҳ Жўраев