Афғонистонга келувчи Ислом давлати жангарилари минтақада Россия мавқейини кучайтириши айтилмоқда.
“Россия Вашингтон билан мулоқотни қисқартириш ва иқтисодиёт ҳамда хавфсизлик соҳаларида Россиянинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш истаги билан Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларига таклиф юбориши мумкин.
Шу билан бирга Афғонистондаги “ИД” гуруҳларининг жонланиб қолгани Москвани бу минтақада ўз позицияларини кучайтиришга мажбур қилади. Бу ҳам Марказий Осиё, ҳам Россия, ҳам Ғарб учун таҳдид ҳисобланади”, — деб баёнот беради Коутс АҚШ Конгрессига йўллаган ёзма кўрсатмаларида.
Коутснинг фикрига кўра, Хитой ҳам, гарчи хавфсизлик ва сиёсат соҳасида Москва билан зиддиятга бормаса-да, аммо минтақада экспансияни давом эттиради.