...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ президентини ўлдирмоқчи бўлган Абдурасул Жўрабоев 15 йилга қамалди


09:27, 28.10.2017 Олам
 16 686

Абдурасул Жўрабоев АҚШда қамалди.

АҚШда ИШИДни қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон фуқароси бўлган Абдурасул Ҳусанович Жўрабоев 15 йилга озодликдан маҳрум этилди.


 
Нью-Йорк шаҳар суди Ўзбекистон фуқароси бўлган Абдурасул Жўрабоевни “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” террористик ташкилотини қўллаб-қувватлагани учун бир неча йилга озодлик маҳрум қилди. Бу ҳақда маълумотлар АҚШ Адлия вазирлиги сайтида эълон қилингани айтилмоқда.
 
Бош прокурор ёрдамчиси Уильям Суинининг айтишича, Жўрабоев Нью-Йоркнинг Бруклин туманида яшаган. У 2014 йил августда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани ўлдирмоқчи экани ҳақида интернет тармоғида хабар қолдиради. Жўрабоев ўзининг тарафдорлари билан Сурияга кетишни ва ИШИДга қўшилишни режалаштириган. Шундан сўнг эса АҚШда терактлар содир этмоқчи бўлган.
 
2014 йилнинг декабрида ушбу шахс Истунбулга учишни мақсад қилган ва у ердан Сурияга кетишни режалаштирган. Абдурасул Жўрабоев Жон Кеннеди аэропортида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган. У 2015 йил 29 мартда Туркияга учиб кетмоқчи бўлган.
 
Жазо муддатини ўтаб бўлгач Жўрабоев АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:АҚШда ўзбекистонлик қамалди ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!