Олти йил мобайнида 150 минг пингвин улкан айсберг туфайли ҳалок бўлди.
Пингвинлар Ҳамдўстлик кўрфазининг очиқ денгиздан унча узоқ бўлмаган ҳудудда яшаган. 2010 йилда 2900 квадрат километрлик ҳажмга эга йирик айсберг пингвинлар тўдасининг денгизга чиқиш йўлини тўсиб қўйган. Бунинг оқибатида пингвинлар овқат топиш учун 60 км масофани босиб ўтишларига тўғри келган. Ўтган олти йил мобайнида бундай мураккаб саёҳат пингвинлар сонининг кескин камайиб кетишига сабаб бўлганди.
Австралиянинг Янги жанубий Уэльс университетидаги иқлим ўзгариши тадқиқот маркази олимларининг олиб борган изланишларига кўра, 2011 йилдаги 160 минглик пингвинлар тўдаси 10 минглик тўдага айланиб қолган. Олимлар агар улкан айсберг шу ҳолда яна 20 йил турса бу ердаги пингвинлар бутунлай қирилиб кетади.
Пингвинлар Ҳамдўстлик кўрфазида 100 йилдан ортиқ вақт мобайнида яшаб келиши аниқланган. Аммо, уларнинг бу ерда қолиши энди хавфли ҳисобланади.
"B09B" деб аталувчи улкан айсбергнинг Шарқий Антарктидадаги Ҳамдўстлик кўрфазига қайтиши ва ҳажмининг кенгайиб бориши Адели пингвинларининг емиш қидириш баҳонасида жуда узоққа чиқишларига сабаб бўлган", – дейилади "Antarctic Science" журналидаги мақолада.
Маълумот учун, Адели пингвинлари пингвинларнинг бир тури бўлиб, фақатгина Антарктиданинг соҳиллари бўйида яшайди. Бу турдаги пингвинлар 1840 йил француз тадқиқотчиси Жюль Дюмон томонидан аниқланган ва унинг турмуш ўртоғи номига Адели деб номланган.