Аввалроқ Анталияда фоҳишалик билан курашиш ҳафталиги доирасида йирик рейдда 100 киши ушлангани хабар қилинган эди...
Икки ой давомида олиб борилган кузатувлардан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари махсус операция ўтказган. Натижада полиция шаҳардаги меҳмонхона ва бир қанча хусусий уйларда Ўзбекистон, Россия, Молдова фуқаролари бўлган 3 нафар ҳамда қирғизистонлик 9 нафар қизни қўлга олган.
Аввалроқ Анталияда фоҳишалик билан курашиш ҳафталиги доирасида йирик рейдда 100 киши ушлангани хабар қилинган эди.
Унда 84 нафар қиз-жувонлар қўлга олинган бўлиб, улардан:
- 22 нафар — Қирғизистон;
- 20 киши — Туркия;
- 14 нафар — Ўзбекистон;
- 9 нафар — Грузия;
- 5 нафар — Россия;
- 4 киши — Украина;
- 3 нафар — Доминикан;
- 2 нафар — Молдова;
- 2 нафар — Эрон;
Тиббий текширув ўтказилганидан сўнг 3 нафар аёлда ОИТС касаллиги аниқлангани хабар қилинган.