...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англиянинг энг кекса футболчиси майдонни тарк этмоқчи эмас


16:38, 14.12.2016 Спорт
 2 190

81 ёшли футболчи фаолияти давомида 400 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.

Дики Бортвик айни вақтда 81 ёшда бўлишига қарамасдан, футболни тарк этмоқчи эмас. Ҳозирда у ўзи учун янги футбол клуби қидиряпти. Бу ҳақда “Korrespondent.net” сайти ёзмоқда.
 
Дики Бортвик 1949 йилдан буён футбол ўйнайди. У фаолияти давомида 400 дан ортиқ гол киритган. Бортвик ўйин вақтида бирор марта ҳам майдондан четлаштирилмаган.
 
Сўнгги 40 йил давомида Дики Бортвик Дорсетнинг кексалардан ташкил топган “Уайк Рейнжерс” клубида тўп сурган. Бироқ клуб бу йил қайта ташкил этилди ва Бортвик бўш қолди. Шундан сўнг бир неча хайрия учрашувларида иштирок этди. Шу сабаб кекса футболчи ўзи учун янги жамоа қидирмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Кекса футболчи Дики Бортвик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!