...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана халос! Ўғриларга қаршилик кўрсатган футболчи отиб ўлдирилди...


15:51, 07.10.2017 Спорт
 4 039

Икки нафар жиноятчи футболчининг “Мерседес-Бенз” русумли автомобилини олиб қочмоқчи бўлганди. Бироқ...

Футбол бўйича Кот-д’Ивуар мамлакати терма жамоаси (U23) нинг собиқ ҳужумчиси Жорж Гриффитс ўз ватанида ўғри жиноятчилар томонидан отиб кетилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар берди.
 
Маълум бўлишича, ушбу ноҳуш воқеа 5 октябрь куни тонгда мамлакат пойтахти Абиджан ҳудудида содир бўлган.
 
Икки нафар жиноятчи 27 ёшли футболчининг “Мерседес-Бенз” русумли автомобилини олиб қочмоқчи бўлган.
 
Бироқ машина эгаси марҳум Жорж Гриффитс уларга қаршилик кўрсатган, шунда ўғриларнинг бири унга қарата ўқ узган.
 
Воқеа жойига етиб келган шифокорлар футболчининг ҳаётини сақлаб қолишолмади.
 
Маълумот учун, Гриффитснинг сўнгги жамоаси Венгриянинг “Диошдьёр” жамоаси эди. Марҳум футболчи “Диошдьёр” таркибида 2014 йилдан 2017 йилга қадар тўп сурган бўлиб, уч йил мобайнида 35 ўйинда майдонга 9 та гол урганди. Жорий йилнинг ёзида эркин агентга айланган.
 
Шунингдек, Гриффитс Европада Венгриянинг “Ломбард” ва Чехиянинг машҳур “Спарта” каби жамоалари таркибида ҳам тўп сурган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Черногориянинг “Бокел” клуби дарвозабони Горен Ленац футбол майдонида ҳаёт билан видолашганди.
 
 Бегуноҳ дарвозабон номаълум кимса томонидан футбол майдонида отиб кетилганлиги ҳақида хабар бергандик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жорж Гриффитс Кот-д’Ивуар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!