...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америка шоу-бизнеси оғир жудоликка учради


18:04, 07.08.2018 Шоу-бизнес
 15 336

Шарлотта Рэй 1926 йил 22 апрель куни таваллуд топган.

Машҳур америкалик актриса Шарлотта Рэй  шу йилнинг 5 август куни 92 ёшида  вафот этди.  Бу хақда “Fox News” хабар бермоқда.
 
Ҳозирча актрисанинг вафоти сабаблари ошкор этилмади. Бундан 7 йил аввал актрисага ошқозон саратони ташхиси қўйилган эди. 2017 йилда эса суяк саратони ташхиси маълум бўлди.
 
Актрисанинг онаси, тоғаси ва опаси айнан шу хасталик натижасида вафот этган.
 
1951-1976 йилларда Шарлотта Рэй машҳур бастакор Жон Штраус билан оила қуради ва оилада икки нафар ўғил фарзанд дунёга келади.
 
Шарлотта Рэй 80 дан ортиқ сериал ва телешоуларда иштирок этган.
 
Актриса 1982 йилда “Эмми”, 1966 йилда “Тони” мукофотлари  билан тақдирланган.
Гулбаҳор Эгамбердиева

Теглар:Шарлотта Рэй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!