...
МЕНЮ
ONLINE TV

Alfa Romeo’нинг 1939 йилда ишлаб чиқарилган автомобили аукционга қўйилди


18:34, 22.07.2016 Технология
 3 200

Alfa Romeo 8C 2900 B 1937 йилдан бошлаб серияли ишлаб чиқарилган.

Sotheby’s аукцион уйи 1939 йилда ишлаб чиқарилган машҳур Alfa Romeo 8C автомобилини сотувга қўйди. Мазкур машина 15 миллион АҚШ долларига сотилиши кутилмоқда. Агар харидор топилса, бу Иккинчи жаҳон урушига қадар ишлаб чиқарилган машиналарнинг аукциондаги рекорд нархи сифатида қайд этилади.
 
Alfa Romeo 8C 2900 B 1937 йилдан бошлаб серияли ишлаб чиқарилган. Бу турдаги автомобиллар родстер, купе ва кабриолет кузовлари билан жиҳозланган. Мутахассислар мазкур моделни урушгача бўлган энг яхши автомобиллар сирасига киришини айтишган.
 
Маълумот ўрнида, Alfa Romeo компаниясига 1910 йилнинг 24 июнида Италиянинг Милан шаҳрида асос солинган. A.L.F.A  “Anonima Lombarda Fabbrica Automobili” сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади. Romeo эса асосчининг шарафига қўйилган. Компания 1986 йилдан буён FIAT Group таркибига киради. Alfa Romeo йилига 100 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқаради.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Alfa Romeo Sotheby’s аукцион уйи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!