...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алехандро Гонсалес "2015 йилнинг энг яхши режиссёри" деб тан олинди


00:52, 08.02.2016 Кино
 2 251

АҚШ режиссёрлар гильдияси тақдирлаш маросимида бир қатор кўзга кўринган режиссёрларнинг самарали меҳнати муносиб тақдирланди.

68-анъанавий АҚШ "DGA Awards-2016" тақдирлаш маросимида “Тирик қолган” (The Revenant) картинасининг яратувчиси Алехандро Гонсалес Иньярритуни “2015 йилнинг энг яхши кинорежиссёри” деб тан олинди.

Мексикалик режиссёр ушбу совринни иккинчи бор қўлга киритяпти. Ўтган йили “Энг яхши комедик фильм режиссёри” номинациясида “Birdman” комедияси билан ғолиб бўлган эди.

АҚШ режиссёрлар гильдиясининг тақдирлаш маросимида “Тахтлар ўйини” драма сериали режиссёри Дэвид Наттер ҳам тақдирланди.

“Энг яхши комедик сериал режиссёри” номинацияси эса “Вице-Президент” картина муаллифи Крис Эддисонга насиб этди.

Тақдирлаш маросимига 1,6 мингдан ортиқ томошабинлар ташриф буюришди. Улар қаторида Леонардо Ди Каприо, Мэтт Дэймон, Рэйчел Макадамс, Кристиан Бэйл, Райан Гослинг, Стивен Спилберг ҳам бор эди, дея “Lenta.ru” нашри хабар беради.
 
Эслатиб ўтамиз, “Тирик қолган” фильмида бош ролни Леонардо Ди Каприо ижро этган ва ушбу роли учун сал аввалроқ АҚШ Актёрлар гильдияси тақдирлаш маросимида  “Энг яхши актёр” номинацияси ғолиби бўлганди. Бундан ташқари мазкур фильм “Оскар”нинг 12 та номинациясига даъвогар ҳисобланади. Дарвоқе, “Оскар” тақдирлаш маросими 28 февраль куни голливуднинг “Dolby Theatre”дабўлиб ўтади.
Ёдгор Абдулло

Теглар:DGA Awards-2016 Алехандро Гонсалес Леонардо Ди Каприо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!