Беларусь Президенти икки давлат алоқаларига юқори баҳо берган.
Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёев етакчилигида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ва халқаро майдонда эришган ютуқларини юқори баҳолаган.
“Дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган беларусь-ўзбек шериклик алоқаларининг йўлга қўйилиши, барча даражаларда мулоқотнинг ривожланиб бориши ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиш динамикаси мамлакатларимиз самарали ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини кўрсатади”, дейилади табрикда.
Александр Лукашенко биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали иқтисодий, илмий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама муҳим салоҳиятни амалга оширишга ишонч билдирган.