...
МЕНЮ
ONLINE TV

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевга ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини билдирди


13:20, 08.12.2016 Олам
 2 061

Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко ҳам ўз табрик мактубини йўллади.

Мамлакатимизда 4 декабрда ўтказилган сайловда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон  Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар номидан самимий қутлов мактублари келишда давом этмоқда.
 
Хусусан, Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко ҳам ўз табрик мактубини йўллади.
 
Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти 

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
 

Муҳтарам Шавкат Миромонович! 

Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман. 

Овоз бериш якунлари юртдошларингиз Сизнинг мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бунёдкорлик ишларингизни ижобий баҳолашидан далолатдир. 

Беларусь – Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш борасида амалий мулоқот ва самарали ишларни биргаликда давом эттиришдан манфаатдормиз. 

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасининг фаровонлиги учун белгиланган барча режаларни амалга оширишда, олий давлат лавозимида улкан муваффақиятлар тилайман. 

Эҳтиром билан, 


Александр Лукашенко,
Беларусь Республикаси Президенти
Дурдона Расулова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь Александр Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!