...
МЕНЮ
ONLINE TV

Африкадаги хавфли юқумли касалликнинг янги тафсилотлари очилди


16:13, 12.05.2017 Олам
 2 948

Касаллик сабабчиси менингокок инфекцияси эканлиги борган сари ойдинлашмоқда.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Либерияда пайдо бўлган ва 13 кишининг ҳаётини қуритган номаълум хавфли касалликнинг сабабчиси менингит бактерияси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
 
Номаълум хавфли касаллик билан биринчи марта 23 апрель куни бемор аёл қусиш, диарея ва галлюцинациялар каби белгилар билан Менвилл шаҳри шифохонасига келтирилди. Бир соатдан кейин аёлнинг жони узилди. Кейинроқ ўхшаш белгилар билан яна 29 нафар одам етказилди.
 
Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Марказининг хабар беришича, тўрт нафар бемордан олинган таҳлил натижалари менингокок С серотипига ижобий чиқди. Ушбу бактерия 50% ҳолда ўлимга олиб келувчи бош мия яллиғланишини келтириб чиқаради. Микроорганизм ҳаво-томчи йўли орқали юқади ҳамда Саҳрои Кабир билан экватор ўртасида жойлашган Африка мамлакатларида йирик эпидемияларни келтириб чиқаради. Бироқ шу пайтгача Либерияда менингит билан касалланиш ҳоллари учрамаган эди.
 
Аниқ ташхис қолган таҳлиллар олиб борилгандан кейин қўйилишига қарамасдан, касаллик сабабчиси менингокок инфекцияси эканлиги борган сари ойдинлашмоқда. Икки нафар қурбоннинг жасади ёриб кўрилганда менингитга хос белгилар намоён бўлди. Бироқ шифокорларнинг айтишларича, касалликнинг клиник кўриниши менингит касаллиги учун ноодатий эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар касалликни ўрганишга киришганлар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Юқумли касаллик Африкада 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!