Алмазбек Атабмоев ўзбек-қирғиз алоқаларининг мустаҳкамланишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хизмати катта эканлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим масалалари хусусида фикр алмашилди. Алмазбек Атамбоев ўзбек-қирғиз алоқаларининг мустаҳкамланишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хизмати катта эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида Абдулла Арипов Алмазбек Атамбоевга Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу ниятларини етказиб, давлат раҳбарининг Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида қўшничилик ва дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.
Алмазбек Атамбоев чегара ҳудудлари бўйича делимитация ва демаркация масаласидаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида истиқболли натижаларга эрилишига умид билдирди.