...
МЕНЮ
ONLINE TV

893 кишини “прописка”га қўйган аёл жавобгарликка тортилди


12:10, 04.08.2016 Олам
 5 339

Улар орасида Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа мамлакат фуқаролари бор.

Россиянинг Уссурийск шаҳрида истиқомат қилувчи аёл ўзи яшаб турган квартирада 900га яқин чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказгани учун суд қилинади, дея  “Gazeta.ru” хабар берди
 
“Аёлга Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси 3-бандига биноан (чет фуқароларини сохта рўйхатга қўйиш) айблов қўйилди. Иш материаллари судга юборилди”, дейди Приморье вилояти прокурорининг ёрдамчиси Елена Телегина.
 
Унинг сўзларига кўра, 2016 йилнинг мартидан май ойига қадар аёл 893 нафар хорижликни пул эвазига сохта равишда рўйхатга қўйган. Улар орасида Хитой, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон,  Қирғизистон ва бошқа мамлакат фуқаролари бор.
 
“Бунда чет эл фуқаролари Россия ҳудудига келиш тартибини бузгани учун маъмурий жавобгарликдан қочиб сохта равишда рўйхатдан ўтган”, дея таъкидлади Телегина. 
 
Чет эл фуқароларининг бир қисми миграция соҳасидаги қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилди, дейилади хабарда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Уссурийск Прописка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!