...
МЕНЮ
ONLINE TV

8 август учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг


17:55, 07.08.2017 Бу қизиқ
 3 809

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам осмонни бироз булут қоплайди.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, ҳафтанинг илк кунида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ўзгариб  туради.
 
8 август кунининг об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Тошкентда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +38... +40, кечаси эса +23... +25 даража бўлади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда кундузи ҳарорат +33... +38 даража, кечаси эса +20... +25 даражада бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 3-8 метр сонияни ташкил этади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда кундузи ҳаво кутилганидан ҳам иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +20... +25 даража бўлиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво иссиқ бўлиб, ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 даражани ташкил этади. Шамол сониясига 3-8 метр тезликда эсиши кутилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам осмонни бироз булут қоплайди. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42, кечаси +22... +27 даражани ташкил этиб, шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42 даража, кечаси эса +22.. +27 даражага тушиши кутилмоқда. Шамол шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда эсиши мумкин.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Об-ҳаво Гидрометеорология хизмати маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!