Айни дамда қариянинг нима учун ўз жонига қасд қилгани аниқланмоқда.
Киев шаҳридаги метрополитеннинг “Ипподром” бекатига тўхташ учун секин ҳаракатланиб келаётган метро поезди тагига кутилмаганда 72 ёшли қария ўзини отди ва нобуд бўлди. Бу ҳақда “Kiev.segodnya.ua” нашри маълумот беради. Видео кузатув камералари унинг ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади.
Ўзини поезд тагига отаётган йўловчини кўрган машинист поездни тўхтатган, аммо кекса фуқаро вафот этган. Қариянинг жасади ўлим сабабини аниқлаштириш учун экспертизага юборилган.
Метрополитен полиция бошқармаси тергов бўлими томонидан ушбу иш бўйича “ўз жонига қасд қилиш”, “қасддан ўлдириш” моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.
Ушбу кўнгилсиз воқеа туфайли кўплаб йўловчилар ўз манзилларига жуда кеч етиб борганликлари аниқ. Чунки интервали 15 дақиқани ташкил этувчи метрополитен бекатлари орасидаги йўлни поездлар ўтиш йўллари билан бирга 45 дақиқада босиб ўтишган.

Умида Якубова