Шунингдек, Ар-Риёд Қатар билан денгиз алоқалари ва ака-укалик шартномаларини ҳам бекор қилишга мажбур бўлган.
Саудия Арабистони Подшоҳлиги Қатар билан “халқаро ҳуқуқ доирасида кафолатланган ҳуқуқлардан фойдаланилган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш учун” алоқаларни тўхтатганини маълум қилди. Шунингдек, Ар-Риёд Қатар билан денгиз алоқалари ва ака-укалик шартномаларини ҳам бекор қилишга мажбур бўлган.
Баҳрайн мамлакати ҳам ўз навбатида Қатар билан ўртадаги дипломатик келишувларни бузиб, фуқароларига Қатарни тарк этиш учун 14 кун муҳлат берган. Бирлашган Араб Амирликлари эса фуқароларига Қатарни тарк этиш учун 48 соат вақт ажратди.
Кейинчалик Миср давлати Доҳани “Мусулмон қардошлар” террорчилик гуруҳига молиявий ёрдам берганликда айблаб, денгиз портлари ва ҳаво йўллари алоқасини тўхтатганини расман тасдиқлади.
Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши Катар мамлакатига 4 та айбни юклашди, улар қуйидагича:
“Қатар мамлакати Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши аъзоси ҳисобланади ва бу кенгашнинг барча қонунларига итоат этишга мажбур. Шунингдек, қўшни давлатлар қарорини ҳурмат қилишга асосий эътиборини қаратиши керак. Бундан ташқари, терроризм ва экстремизмга қарши курашда фаол қатнашиши шарт эди”, дейилади Қатар ИИВ берган расмий хабарда.