...
МЕНЮ
ONLINE TV

60 йиллик қадрдон дўстлар ака-ука чиқиб қолишди


13:57, 28.12.2017 Олам
 4 873

Тақдирнинг ҳазилини қарангки 60 йиллик дўстлар ака-ука бўлишган экан

Бундан 60 йил аввал танишган гаваялик икки дўстлар, қондош ака ука эканликлари маълум бўлди.
 
Хабарда айтилишича, Алан Робинсон ва Уолтер Макфарлан мактабда олтинчи синфда дўстлашганлар.
 
Уларнинг ҳеч бирининг қариндошлари деярли қолмаган эди. Робинсон уни асраб олишган оилада ўсган ва ҳақиқий ота-онаси ҳақида ҳеч нарса билмаган. Унинг укаси эса 19 ёшда вафот этган.
 
Макфарланни эса ёлғиз онаси катта қилган ва у ҳам отасини ҳеч қачон кўрмаган. Робинсон ўзининг биологик қариндошларини ижтимоий тармоқлар орқали қидирган, лекин кутилган натижага эриша олмаган.
 
Кейин DNK тести орқали қариндошларни қидиришга ёрдам берадиган Ancestry.com портали хизматидан фойдаланган.
 
Маълумотлар базасида Робинсоннинг Х-хромосомасига мос келадиган фойдаланувчи борлиги аниқланган.
 
Тақдирнинг ишларини қарангки, у фойдаланувчи Макфарлан бўлиб чиққан. Макфарлан худди Робинсон сингари портал хизматидан фойдаланган.
 
Шундан сўнг уларнинг онаси бир ва отаси бошқа ака ука эканликлари маълум бўлган.
 
Олдинроқ, британия шаҳзодаси Гарри ва унинг қайлиғи, америкалик актриса Меган Маркл узоқ қариндош эканликлари маълум бўлганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:60 йиллик дўстлар ака-ука 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!