...
МЕНЮ
ONLINE TV

5 апрель куни республикада қор, ёмғир ва совуқ об-ҳаво кузатилади


19:30, 04.04.2017 Бу қизиқ
 4 620

Соҳа мутахассислари апрель ойи бошида қор ёғиши мумкинлигини айтишганди. Улар адашишмаган экан, эртага айрим жойларда қор ёғиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 5 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +10... +12, кечаси эса +1... +3 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +7... +12, кечаси эса 0...+5 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +7... +12, кечаси эса -2... +3 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +8... +13, кечаси -3... +2 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +10... +15, кечаси -2... +3 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +8... +13, кечаси +3... +8 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво Баҳор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!