...
МЕНЮ
ONLINE TV

44 ёшли Фаррелл Уильямс ёшариш сирларини ошкор қилди


12:10, 08.09.2017 Шоу-бизнес
 5 824

Айрим хориж оммавий ахборот воситалари уни “вампир” деб ҳисоблашади. Сабаби, борган сари хонанданинг ташқи кўриниши ёшариб бормоқда.

Фаррелл Уильямс — америкалик машҳур рэп-қўшиқчи, продюссер, модельер, оилада эса турмуш ўртоқ ва ота...
 
Зиммасидаги шунча масъулиятга қарамай у “ёшариш амалиёти” билан банд. Турмуш тарзи ва 20 йиллик фаолияти давомида у жуда кўп ютуқларга эришди, бироқ шунга қарамай ёшлик қиёфасини йўқотмади
 
Албатта, унинг ёшариш сири барча мухлисларга қизиқ. Шу боис, хонанда йилдан йилга ёшариб бораётганининг сабаби ва унинг сири нимада эканлигини ошкор этди.
 
Айрим хориж оммавий ахборот воситалари уни “вампир” деб ҳисоблашади. Сабаби, борган сари хонанданинг ташқи кўриниши ёшариб бормоқда.
 
Яқинда у мазкур масала бўйича интервью берди...
 
“...Мен теримни шилдираман. Жиннилар каби уларни кўчиртириб ташлайман. Ёшаришимдаги энг асосий сир ана шунда! Қолаверса, мен кўп сув ичаман... У ўлик ҳужайралардан танани халос этади ва терини ёшартиради”, дейди рэпер.
 
Хонанданинг ёшариш сири барча лолу хайрон қолдиргани рост. Бу “усул”нинг қанчалик хавфлигини ҳаммамиз биламиз...
 
Терининг сиртки қавати — тери тўқимасига ёт унсурлар, микроблар тутишидан ҳимоя қилувчи қават. Унинг мунтазам равишда шилиниши турли тери касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
 
Бироқ кўп миқдорда тоза ичимлик суви ичиш лозимлиги ҳақидаги гапда жон бор. Ҳужайралардаги сув миқдори терининг силлиқлигини таъминлаши рост.
 
Аммо ёшариш сири — инсоннинг ҳаёти, турмуш тарзи, насли, индивидуал хусусиятлари ва асабларигагина боғлиқ...
Нигина Ҳакимова

Теглар:Фаррелл Уильямс ёшариш сирлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!