...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 октябрь куни бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?


16:54, 03.10.2017 Бу қизиқ
 5 372

Чоршанба куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади.

Эртага, яъни октябрь ойининг тўртинчи куни  Ўзбекистонда кутлаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудлари қатори пойтахт — Тошкент шаҳрида ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Эрталаб ва кечқурун ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи 13–15 даража илиқ бўлади. Кечаси эса ҳарорат 8–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса эртага ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 1–6 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам 4 октябрь куни қуёш нур сочади. Ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида эса эртага ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи 10–15 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Сурхондарё вилоятида эртага юқори ҳарорат қайд этилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 20 даражагача илиқ бўлади. Кечаси эса 7–12 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида эртага ёмғир ёғади. Шамол тезлиги секундига 12–17 метргача етади. Ҳарорат кундузи 13–18 даража, кечаси 8–13 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!