...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 метрли номаълум жонзоднинг жасади топилди


09:16, 14.03.2016 Олам
 7 032

Хабарларга кўра, бу ғаройиб жониворнинг жасади кучли сув тўлқинлари туфайли қирғоққа чиқиб қолган.

Мексиканинг Акапулько шаҳридаги пляжларнинг бирида узунлиги 4 метр келадиган ғаройиб денгиз жонивор жонсиз ҳолатда топилди. Бу ҳақда “Rusvesna.su” маълумот бермоқда.

Хабарларга кўра, бу ғаройиб жониворнинг жасади кучли сув тўлқинлари туфайли қирғоққа чиқиб қолган. Мексика ҳуқуқ-тартибот органи вакили Роса Камачонинг фикрларига кўра, жониворнинг ўлиги қуруқликка чиқиб қолгач, тезлик билан парчалана бошлаган.

“Биз бунинг айнан қайси турдаги денгиз жонивори эканини билолмаяпмаз. Аммо айтишим керакки, унинг танаси тезлик билан парчаланаётганини кўрганлар, жонивор анча олдин нобуд бўлганини айтишмоқда, бироқ парчаланиш давомида жониворнинг танасидан ҳеч қандай қўланса ҳид келмаяпти”, – дейди Камачо.

Тахминларга кўра, бу жонивор йирик саккизоёқ бўлиши ҳам мумкин. Айни вақтда ижтимоий тармоқларда ушбу янгилик юзасидан ғаройиб тахминлар ва фикрлар илгари сурилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Мексика Акапулько 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!