...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 апрель: об-ҳаво қор ваъда қиляпти


19:22, 03.04.2017 Бу қизиқ
 6 474

Соҳа мутахассислари апрель ойи бошида қор ёғиши мумкинлигини айтишганди. Улар адашишмаган экан, эртага айрим жойларда қор ёғиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 4 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +10... +12, кечаси эса +2... +4 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат +7... +12, кечаси эса +2...+7 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда куннинг биринчи ярмида қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +7... +12, кечаси эса 0... +5 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +8... +13, кечаси -3... +2 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +7... +12, кечаси 0... +5 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +8... +13, кечаси +3... +8 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!