...
МЕНЮ
ONLINE TV

31 январь куни инсоният “Ой мўжизаси”га гувоҳ бўлади


14:35, 29.01.2018 Олам
 15 400

“Суперой тутилиши” тахминан чорак соат давом этади.

Ойнинг кўк ва кирмизи рангларга бурканиши бўлиши ҳар 150 йилда кузатилади. Жорий йилнинг 31 январь куни инсоният айни шундай ҳодисага гувоҳ бўлади.
 
Келаси ҳафтада ойнинг тутилиши кўк ва қирмизи рангларда “Суперой ҳодисаси”ни ҳосил қилади. Бу ойнинг ерга нисбатан энг яқин нуқтадан кўриниши бўлади. 
 
Бу жараёнда ой бутунлай қирмизи ва кўк рангларда кўринади. Бу ой одатдагидан 14 фоиз ёруғроқ кўринади деганидир.
 
NASA маълумотларига кўра, бу ҳодисани Россиянинг шарқий қисми, Яқин Шарқ, Австралия, Янги Зеландия ва Осиё давлатлари жорий йил 31 январь куни эрталаб кузатиш имконига эга бўлишади.
 
“Суперой тутилиши” тахминан чорак соат давом этиши айтилмоқда.
 
Бу ҳодиса ер юзининг ғарбий ярим шарида жуда яхши кузатилади. Охирги марта эса бундай ҳодиса 1866 йилда содир бўлган. 
Икром Раҳмон

Теглар:Ой тутилиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!