...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 киши самолётдан пастга ташлаб юборилди


13:56, 13.04.2017 Олам
 5 491

Гувоҳлар бир неча киши самолётдан ташлаб юборилганини кўришган. Аммо полиция хулоса чиқаришга шошилмаяпти.

Мексикадаги шифохоналардан бирининг томидан 3 кишининг жасади топилди. Гувоҳларнинг айтишича, уларни самолётдан ташлаб юборишган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
 
Воқеа Синалоа штатида юз берди. Яна 2 жасад Кульякан маъмурий марказидан 60 км узоқликдаги ҳудуддан топилган. Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлади.
 
Манбаларда келтирилишича, Синалоа гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчи ҳудуд сифатида “ном қозонган”. Уларнинг бошлиғи Хоакин Гусман Лоэра бўлиб, “Чапо” тахаллуси билан танилган.
 
У 2016 йил қўлга олинганидан сўнг, Синалоадаги вазият янада кескинлашди. Гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланувчи бошқа кишилар ўртасида низолар кучайиб кетди.
 
Полиция вакиллари томдан жасадлари топилган кишилар ҳақиқатан самолётдан ташлаб юборилгани тўғрисида аниқ хулоса қилмаяпти. Ҳозирча бошқа тафсилотлар ошкор этилмаяпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Гиёҳванд модда савдоси Мексика Синалоа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!