...
МЕНЮ
ONLINE TV

27 май куни ҳаво ҳарорати юқори бўлади


19:28, 26.05.2017 Бу қизиқ
 3 686

Ўзбекистонда жазирама кунлар давом этади. Лекин баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 27 май куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради.
 
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +35... +37, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +30... +35, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +32... +37, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради.  Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси +17... +22 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +33... +38, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Сумбула

Теглар:Об-ҳаво Гидрометеорология хизмати маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!