...
МЕНЮ
ONLINE TV

268 кунлик гинага барҳам берилди


20:03, 09.08.2016 Олам
 4 639

Путин ва Эрдўған алоқаларни ўтган йилнинг ноябрь ойига қадар бўлган ҳолатга қайтаришга келишишди.

Аввалроқ, бугун, 9 август куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиш учун Санкт-Петербург шаҳрига келгани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Икки давлат раҳбари ўртасидаги музокаралар икки соатга яқин давом этди. Улар муносабатларнинг ўнгланишидан манфаатдор эканликларини билдиришди. Бу ҳақда “Haber7” ёзмоқда.
 
Хабарга кўра, Путин ва Эрдўған алоқаларни ўтган йилнинг ноябрь ойигача бўлган даврдаги ҳолатга қайтаришга рози бўлишди. 
 
Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби билан бўлган музокараларни икки давлат учун конструктив ва муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди, дея ТАСС хабар берди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!