
24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.
Демак, бугун, 24 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи +15, кечаси эса +1 даража илиқ бўлади. Ҳаво очиқ бўлиб, қуёш чиқади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Фарғона, Наманган ва Андижонда кун давомида ҳаво ҳарорати +7 +12, кечаси эса +4 бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийсида ҳаво очиқ бўлиб, айрим жойларда қуёш чиқиши ўзгариб кетади, ёғингарчилик бўлмайди.
Сирдарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати кундузи +15, кечаси +3 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди, шамол ғарбдан секундига 8 метр тезлик билан эсади.
Самарқанд вилоятида эса ҳаво ҳарорати кундузи +12 +17 бўлиб, кечаси +4 бўлиши кутилмоқда. Кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол ғарбдан секундига 17 метр тезликкача эсади. Бухоро ва Жиззах вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +12 +15 бўлади. Кечаси 0 +5 бўлиши мумкин. Ёғингарчилик бўлмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +13, кечаси +1 даража илиқ бўлади, қўшни вилоят Навоийда эса +10 +15, кечаси +5 даражагача илиқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда булутли ҳаво кузатилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида енгил ёмғир ёғиб туради, ҳаво ҳарорати кундузи +12 +17, кечаси 0 +5 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.