...
МЕНЮ
ONLINE TV

22 фарзандидан айрилган аёл яна она бўлиш истагида


10:42, 19.03.2018 Олам
 6 088

Керри хоним тўнғич фарзандини дунёга келтиргач, бор-йўғи 12 соат бағрига босган холос.

Англияда истиқомат қиладиган фақир бир аёл, 22 нафар фарзандини тупроққа топширганига қарамай, ҳамон умидини узгани йўқ.
 
Гап шундаки, аёлдаги хасталик туфайли унинг 16 ҳомиласи ҳали дунёга келмай турибоқ, нобуд бўлган.
 
Ругелей шаҳри фуқароси 35 ёшли Керри Хатчинсонга шифокорларнинг “сизда имконият йўқ” дейишлари ҳам кор қилмаяпти. У бирибир она бўлиш орзусида.


 
Маълумотларга кўра, Керри хоним тўнғич фарзандини дунёга келтиргач, бор-йўғи 12 соат бағрига босган холос. Шундан кейин шифокорлар уни текширувдан ўтказишган.
 
Маълум бўлишича, унда сервикал саратон хасталиги мавжуд экан. Бу ҳомилага қаттиқ таъсир этади.
 
Шу боис шифокорлар Керрининг бачадонини жарроҳли йўли билан тозалашди. Бироқ кейинги фарзандлари ҳам унга узоқ оналик бахтини тақдим эта олмади.
 
“Барибир оналик мартабасига эришишдек бахтдан ҳеч қачон воз кечмайман. Менга ҳам Яратганнинг инояти бордир”, дея ёзади Керри Хатчинсон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Керри Хатчинсон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!