...
МЕНЮ
ONLINE TV

21 сентябрь кутилаётган об-ҳаво маълумоти


16:58, 20.09.2017 Бу қизиқ
 3 097

Ўзбекистон бўйлаб эртага ҳаво бироз булутли бўлади.

21 сентябрь санаси кун ва тун вақтининг тенглик куни сифатида ажралиб туради.
 
Эртага, яъни пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 30–32 даража иссиқ, кечаси 13–15 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 29–34 даража иссиқ, кечаси 13–18 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳарорат кундузи 34 даражагача кўтарилади. Кечаси эса ҳарорат 10–15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эртага кундузи ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқ, кечаси эса 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Фарғона водийсида эртага ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27–32 даража иссиқ, кечаси 12–17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!