...
МЕНЮ
ONLINE TV

21 декабрда кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг


18:30, 20.12.2018 Бу қизиқ
 9 456

Эртага мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ҳарорат -13 даражагача тушиб кетади.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 21 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-5, кундузи 0...+2 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи -3...+2 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсади, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/с ташкил қилиб, туман тушиши кутилади.
 
Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи +3...+8 даража бўлади. Туман тушиб, 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +5...+10 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -13...-8, кундузи -6...-1 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи -2...+3 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушиши кутилади.
 
Чимёнда кечаси -10...-5, кундузи эса -5...0 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!