Айни лойиҳани амалга ошириш учун миллиардер 20 миллиард АҚШ долларини сарф этади.
Амбани айни вақтгача Ҳиндистон худудида 100 000 телекоммуникацион минораларни барпо этди ва бу миноралар орқали мамлакатдаги 18 000 шаҳар ва қишлоқлар интернетга уланди.
Маълумотларга кўра,бутун бир мамлакатни бепул интернет билан таъминлаш учун Мукеш Амбани 20 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни сарф этишига тўғри келади. Амбани Reliance Jio хизматини ишга туширди ва бу тезлик билан тармоқдаги видеотасвирларни ҳам юклаш имкониятини беради.
“Мен рақамли техниканинг имкониятларидан ҳайратдаман. У миллатимизни бирваракайига дунё ахборотларидан хабардор бўлиб туришига ёрдам беради. Мен ҳар бир ҳинд рақамли технология билан ҳамнафас яшашини истардим”, дейди Амбани.
Маълумот учун, айти вақтда ҳиндистоннинг бешдан бир қисмигина интернет тармоғи билан таъминланган. Жамоат жойларида Wi-Fi хизмати мавжуд. Бироқ ушбу хизмат қишлоқ жойларда йўқ.