...
МЕНЮ
ONLINE TV

2016 йилда оила қурганлар, қиз узатгану ўғил уйлантирганлар билан танишинг


14:27, 31.12.2016 Шоу-бизнес
 14 652

Айни вақтда уларнинг аксарияти фарзандли бўлиш арафасида.

Ҳар куни эътиборингизга турли соҳалардаги йил давомида эришилган ютуқлар, йўқотишлар ҳақида маълумотлар бериб бормоқдамиз. Энди навбат шоу-бизнесга. 2016 йилда санъат олами вакилларининг тўйлари сайтимиз орқали ёритиб борилди. Бугунги сарҳисобда эса уларни яна бир бор ёдга оламиз.
Бу йил кимдир уйланди, кимдир турмушга чиқди. улар орасида қиз узатганлар, ўғил уйлантирганлар ҳам бор.
 
Отабек Муталхўжаевнинг тўйи

14 февраль. “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Маталўжаев 32 ёшни қаршилаганда бўйдоқлик билан хайрлашди. Отабек ва Дилзодахонларнинг висол оқшомлари Тошкентдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтди.
 
Ойхон Ифорзода турмушга чиқди

23 февраль. Хонанда ва телебошловчи Ойхон Ифорзода телебошловчи Шоҳ Алимовичга турмушга чиқди. Уларнинг никоҳ оқшомлари “Versal” ресторанида бўлиб ўтганди. Айни кунларда Ойхон Ифорзода фарзанд кутмоқда.
 
Хонанда Анвар Санаев қизи Асални турмушга берди

4 апрель. Хонанда Анвар Санаев қизи Асални турмушга берди. Ўшанда бу ҳақда хонанданинг дўсти ва ҳамкасби Анвар Собиров ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берганди.
 
25 апрель куни шоу-бизнесдаги аёл хонандалардан бири турмушга чиқяпти

25 апрель. Опера йўналишида ижод қилиб, нафақат мамлакатимизда, балки хорижда ҳам эътиборга тушишга муваффақ бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Милена Мадмусаева турмушга чиқди. Хонанда продюсери Абдуҳамид Халилов билан ўртадаги муносабатларини оила ришталари ила мустаҳкамланди. Тўй Тошкентдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтган.
 
Даврон Кабулов турмуш ўртоғига атаб қўшиқ куйлади - ФОТОРЕПОРТАЖ

23 май. Телебошловчи, “Миллион” жамоаси аъзоси Даврон Кабулов 29 ёшида уйланди. Даврон ва Эъзозанинг шов-шувларга сабаб бўлган висол оқшоми Тошкентдаги “Мумтоз” ресторанида бўлиб ўтди.
 
Шоҳруҳхон ва Асалнинг ришталари бир умрга боғланди

5 июнь. Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева турмуш қурди. Уларнинг тўйлари “Osiyo Grand” ресторанида бўлиб ўтди
 
Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларидан бири уйланди

29 июль. Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларидан бири Алишер Раҳматуллаев уйланди. У 2009-2010 йилларда “Леди”, “Чора-чора” ва “Сетора” гуруҳи билан куйлаган “Бегона” номли қўшиқлари билан тилга тушган. Тўй Тошкентдаги “Чароғон” ресторанида бўлиб ўтган.
 

15 август. “Яккасарой” тўйхонасида “Уммон” гуруҳи вакили Шоҳрух ўзининг 3 йиллик севгилиси Азизага уйланди.
 
Таниқли хонандалардан бири уйланди

19 сентябрь. Хоразмлик таниқли хонандалардан бири, Собировлар сулоласининг давомичиси Наврўзбек Собиров айни санада бўйдоқлик билан хайрлашди. Маълумотларга қараганда, тўй Хоразмда бўлиб ўтган.
 
Карен Гафуржонов ва ниҳоят уйланди, бироқ ваъдасида турмади

20 сентябрь. Хонанда Карен Гафуржонов уйланди. Унинг тўйи Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси тантаналар залида бўлиб ўтди. Маълумот учун, хонанданинг турмуш ўртоғи журналист.
 


31 октябрь. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов қизи Дурдонани узатди.
Эслатиб ўтамиз,  Мирзабек Холмедовнинг Дурдонадан ташқари, Ойбек, Улуғбек ва Отабек исмли ўғиллари ҳам бор.
 
Фарҳод ва Райҳоннинг асал ойи Дубайда ўтади?

5 ноябрь. Райҳон Ғаниева ҳамда Фарҳод Алимовнинг тўйи муносабати билан Амру-маъруф дастурхони ёзилди. Эътиборинги зга айни маълумотни тақдим этишимизга, жуфтликнинг тўйи бўлиб ўтмагани ёки бу ҳақда оммага ошкор этилмагани сабаб бўлди. гарчи тўй ҳақида улар ҳеч қандай расмий маълумот бермаган бўлсаларда, Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниева асал ойини БААнинг Дубай шаҳрида ўтказиб қайтишди.
 


11 ноябрь. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров қизини турмушга узатди. Тўй Хоразмда бўлиб ўтди.
 
Марҳум диктор Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўғли уйланди

12 ноябрь. Марҳум диктор Абдумўмин Ўтбосаровнинг ўғли Жамшид уйланди. 2015 йилнинг 31 декабрь куни 55 ёшида оламдан ўтган Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг хонадонида карнай-сурнай наволари жаранг сочди. 
 


25 ноябрь. Шаҳзода Матчонова Умар исмли йигит билан оила қурди. Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтган тўйга ўзбек театр ва кино санъатининг энг таниқли юлдузлари, эстрада оламининг кўзга кўринган хонандалари ташриф буюришди.
 
ХонандаОйпопук Эшонхонова хонадонида тўй

1 декабрь. Хонанда Ойпопук Эшонхонова ўғли Шоҳ Аббосни уйлантирди. Тўй Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтди.
 
ХонандаОйпопук Эшонхонова хонадонида тўй

Анчадан буён ТВ ва радиоларда кўринмай қолган Ойпопук Эшонхонованинг тўйига Ўзбекистон халқ артистлари Лутфулла Саъдуллаев, Мирза Азизов, Фаррух Зокиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Саъдуллаева, Мавлуда Асалхўжаева, Сайёра Қозиева, Фатҳулла Маъсудов, хонандалар Дилфуза Исмоилова, Умида Мирҳамидова, Шоҳсанам, Манзура Йўлдошева ташриф буюришган.
 


9 декабрь. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова ҳам қизи Иқболани турмушга узатди. Сардорбек ва Иқболахонларнинг висол оқшомлари Тошкентдаги “Мумтоз” ресторанида бўлиб ўтди.
 


11 декабрь. “Локомотив” футбол клуби ярим ҳимоячиси,  футболчи Қувондиқ Рўзиев оила қурди.
 


15 декабрь. Рио – 2016 совриндори Диёрбек Ўрозбоев оила қурди. Рио – 2016 Олимпиадасида иштирок этган ва мамлакат делегацияси учун биринчи медални тақдим этган дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев оила қурди. Тўй маросими Урганч шаҳридаги бўлиб ўтган. Маълумот учун, Диёрбек Ўрозбоев 1993 йилнинг 17 август куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида таваллуд топган. У халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади.
Умида Якубова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Hafiza
15:14 02.01.2017

XAMMALARIGA BAXT TILEYMAN... Qalampir.uz ni ishlariga rivoj



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!