...
МЕНЮ
ONLINE TV

2 декабрь куни Тошкентда қор ёғиши мумкин


14:22, 01.12.2017 Бу қизиқ
 4 420

Ҳудудларда ҳарорат 8 даражагача тушиб кетади.

Қиш фасли аслида қор билан гўзалдир. Оппоқ қор ёққан пайт совуқ кунларни ёқтирмайдиган инсонлар ҳам беихтиёр манзарадан завқ оладилар. Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага, 2 декабрь куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда.
 
Тошкент шаҳрида кучсиз қор ёғади. Ҳарорат кечаси ҳамда кундузи 2 даражагача совуқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 5 даражагача, кечаси 8 даражагача совуқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 2 даражагача, кечаси 8 даражагача совуқ бўлади.
 
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси эса қорга айланиш эҳтимоли бор. Ҳарорат кундузи 2 даражагача, кечаси 5 даражагача совуқ бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида кечаси ҳамда кундузи вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кундузи 5 даража илиқ, кечаси 2 даражагача совуқ бўлади.
 
Фарғона водийсида эса кучли ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси ҳамда кундузи +3...-2 даражани ташкил қилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!