...
МЕНЮ
ONLINE TV

19 ёшли қиз онасини қутқариш учун ўгай отасини ўлдирди


18:11, 16.11.2016 Олам
 7 467

Спиртли ичимликларни ичишга муккасидан кетган фуқаро аёли ва болаларини калтаклаб келган.

Қозоғистоннинг Мангистаус вилоятида яшовчи 19 ёшли қиз онасининг ҳаётини сақлаб қолиш истагида ўгай отасини ўлдирди, деб ёзади “Nur.kz” нашри.
 
Полиция берган маълумотларга кўра, спиртли ичимликларни доимий равишда истеъмол қиладиган эркак рафиқасига ташланган ва жаҳл устида уни ўлдирмоқчи бўлган. Ўша вақтда уйда 15 ва 19 ёшли болалар бўлган. Навбатдаги жанжалда ўзини ўта агрессив тутган ўгай отасининг онасини ўлдириш истагида эканини сезган 19 ёшли қиз қўлига тушган биринчи нарса билан (ўткир предмет) унинг бошига урган. Натижада эркак воқеа жойининг ўзида вафот этган.
 
Қўшниларнинг гувоҳлик беришларича, бу оилада доимий равишда жанжал содир бўлган. Оила бошлиғи спиртли ичимликларга муккасидан кетиб, ҳар сафар аёли ва болаларни калтаклаган.
 
Содир этилган жиноят юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 99-моддаси, (ўзини ҳимоя қилиш мақсадида одам ўлдиришси)га биноан жиноят иши қўзғатилган.
 
Маълумот учун, қотиллик шу йилнинг 11 ноябрь куни содир бўлган. Бироқ ОАВга бу ҳақда эндигина хабар берилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Қозоғистон Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!