Бугун асосан осмон булутли бўлди. Эртага ёмғир ёғиши эҳтимоли кучли. Бироқ ҳаво иссиқ бўлади.
Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +25... +27, кечаси эса +18... +20 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат +25... +30, кечаси эса +15... +20 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +25... +30, кечаси эса +17... +22 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат кундузи +20... +25, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +23... +28, кечаси +15... +20 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +27... +32, кечаси +17... +22 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.